“Рома” ҳужумчиси “Кремонезе”га ўтишга жуда яқин. Бу Белоттининг трансферига йўл очади
24 авг 2022 09:35
Новости
“Рома” ҳужумчиси “Кремонезе”га ўтишга жуда яқин. Бу Белоттининг трансферига йўл очади
Бу ҳақда Никола Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Рома” форварди Феликс Афена-Гьян жамоани тез орада тарк этади ва “Кремонезе” аъзосига айланади.
Трансфер 7 млн еврога амалга ошиши кутилмоқда. Музокаралар якуний босқичда турибди. Битимга футболчини қайта сотиб олиш банди киритилмайди.
Италия ОАВ хабарига кўра, 19 ёшли Афена-Гьяннинг кетиши, “Рома”га Андреа Белоттини олиб келиш учун имкон беради. Ганалик жамоада кўп ўйин амалиётига эга бўла олмаслигини тушунмоқда.
Феликс ўтган мавсум асосий жамоада 22 баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии