RU

Последние новости

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  11 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  5 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

"Рома" Фонсекани танлаб адашмади-ми? Новости

"Рома" Фонсекани танлаб адашмади-ми?

Паулуга жуда масъулиятли иш топширилди.

“Рома”нинг 2018/19 йилги мавсум сўнгги учрашувида анча одам йиғлади. “Жаллоросси”да охирги баҳсини ўтказган Даниэле Де Россига қўшилиб, 19 йил уни қўллаб-қувватлаган мухлислар ҳам кўз ёш тўкди. Клаудио Раньери ҳам ўзини ушлаб туролмади. Мураббий мавсум сўнгида жамоадан кетишини биларди – у қийин вазиятда қадрдон клубига баҳорда ёрдамга келганди. "Рома" Чемпионлар Лигаси учун йўлланмани қўлга киритолмади. Аммо тифозилар баннерлар кўтариб, Раньерига миннатдорчилик билдиришди – “Жаноб, оғир пайтда бизни ташлаб қўймадингиз, сизга катта раҳмат”. Клаудио ҳам ўйин вақтида кўз ёшларини зўрға ушлаб турди.

Қизиқ, Жеймс Паллотта ҳам йиғладими? Тўғриси, ҳеч бир камерада кўзлари ёшланган президентни учратмайсиз. “Рома”нинг америкалик эгаси ўйинга келмади! Аслида ушбу ҳолат одатга айланиб улгурганди — Паллотта бу мавсум жамоаси уй ўйинларига ҳам келмай қўйган. Эҳтимол, хайрлашув учрашувини истинсно қилишни истамагандир... Шунингдек, “Де Россининг кечаси”да бор эътиборни ўзига қаратиб, кечани бузишни хоҳламагандир. Сабаби уни кўрган мухлислар ғазабланиши аниқ эди.

Ёдингизда бўлса, Де Росси клубдан кетиши маълум бўлган пайт президентга қарата ҳақоратли сўзлар айтилган эди: “Паллотта, тур йўқол!” –  бу ўша ҳақоратларнинг орасида “энг мулойим” тарзда айтилгани эди. Жеймс бошида бунга индамаган. Лекин “La Repubblica”да “Рома”даги можаро ҳақидаги материал чоп этилгач, у ҳам жим турмади. Де Росси Тоттига қарши, ўйинчилар гуруҳи Ди Франческога қарши, жанжал устига жанжал. Президент шунча ишдан сўнг клуб расмий сайтида каттагина мурожаатномасини ёзиб қолдирди – газеталардаги хабарлар ёлғон дейишига қарамай, клубдаги вазият осон эмаслигини инкор этолмади. “Тўғриси, “Рома”да кимдир мендан кўпроқ асабийлашяпти деб ўйламайман. 18 ой жуда оғир ўтди, – ёзади Палотта. – Кўпчилик “Рома” хато қилиши, енгилишини кутиб турибди. Нотўғри маълумотлар тарқатиб, ўзларича сенсация қилишмоқчи. Биз ҳозир айнан шундайлардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак”.

Паллотта етти йил аввал “Рома”га келиб, уни Европа футболининг топ клубларидан бири ҳамда Америка бозорида машҳур брендга айлантиришга ваъда берганди. Аммо ўша вақтдан буён жамоа ҳали бирорта совринни қўлга киритмади. Устига-устак, янги стадион ҳам барпо этилмади. АҚШда “Рома”га бўлган қизиқиш ҳам деярли йўқ. Бу ҳам етмагандек, президентнинг ультрас билан муносабатлари яхши эмас. Жамоа Италия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллагани ва Де Россининг клубдан кетиши эса вазият ижобий томонга ўзгаришига қўшимча тўсиқ бўлиши турган гап. Обрўсини сақлаб қолиши учун Паллоттага энди стадион ҳам, совринлар ҳам ёрдам беролмайди. “Фақатгина клуб рангларига нисбатан улкан муҳаббат, эҳтирос ва садоқат туйғуларини туйган инсонгина “Рома” афсонасига айланади”, – дейди “Рома” ихлосмандлари. Рим клуби мухлисларига улар билан тил топиша оладиган ва трансферлар борасида ақл билан иш тутадиган мураббий керак. Масалан, Палотта Салаҳнинг клубдан кетишини у АПЛда ўйнашни хоҳлади деб айтган бўлса, Алиссон трансфери – молиявий фейр-плей талаблари ҳамда “Ливерпуль” учун жуда фойдали шартнома эканини таъкидлаган. Аммо мухлислар буни эшитишни ҳам исташмайди. Улар учун энг муҳими — нима бўлган тақдирда ҳам, яхши ўйинчилар жамоада қолиши шарт.

Бу йил ёзда “Рома”ни янада кучайтириш вазифаси Жанлука Петракига топширилди. “Торино”нинг собиқ спорт директори Рим клубига келгани расман эълон қилинмаган бўлса-да, италиялик Римга келиб аллақачон ўз ишини бошлаб юборган. Петраки Туринда тўққиз йил ишлади ва “буқалар” Б Сериядан элитага қайтишида катта ёрдам берди. Бу борада унинг хизматлари катта. Энди эса унинг зиммасига янада масъулиятли иш юкланди – Мончи бажара олмаган ишларни уддалаши ҳамда барчасини ижобий йўл билан ҳал қилиши керак.

Петракининг таклиф қилиниши Антони Конте ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди. Конте ва Петраки биргаликда “Лечче”да ўйнаган ва болаликдан дўст бўлишган. Конте билан музокаралар ўтказилди, лекин бир қатор тушунмовчиликлар келиб чиқди: маош — (Антонио “Интер”да йилига 12 млн евро олади). Шунингдек, вазифа ва бажариладиган ишлар тўлиқ ишлаб чиқилмаганди. “Рома” Жан Пьеро Гасперини билан қисман келишиб олган эди, бироқ кейин мураббий “Аталанта”да қолиш ва бергамоликлар билан Чемпионлар Лигасида дебют қилиш қарорига келди. Петраки яна бошқа вариант излади ва Синиша Михайлович ҳамда Роберто Де Дзербига эътибор қаратди. Президент маслаҳатчиси Франко Бальдини эса Паллоттага ўз фикрини айтиб, Паулу Фонсекани клубга олиб келишни таклиф қилди.

Михайлович “Болонья” билан шартномасини узайтирди, Де Дзерби эса камида яна бир мавсум “Сассуоло”да қолишини маълум қилди. Фонсека Римга келди ва бир неча соат аввал у билан расман шартнома имзоланди.

Бўлиб ўтган ишлар яна бир бор “Рома”нинг муаммоларига эътиборимизни қаратади. Ишни режалаштириш, келажакни кўра билиш, клуб фалсафаси ҳақида умуман гап кетмаяпти. Янги спорт директорига дарҳол клубда бошлиқлар кўплигини билдириб қўйишди. Фонсека – унинг танлови эмас ва бу кўплаб саволларни юзага келтиради. 

Петраки янги мураббий А Серия об-ҳавосидан хабари бор бўлишини истаганди. Идеал вариантда – италиялик, ҳеч бўлмаганда – Италияда маълум вақт ишлаган бўлиши зарур эди. Аммо бунинг ўрнига, “Рома” португалиялик мураббийни таклиф қилди. Фонсека учун эса бу топ-чемпионатдаги дебют бўлади.

Топ чемпионатларда ишламай туриб, Римга келган охирги мураббий Свен-Йоран Эрикссон (1984 йилда) бўлганди. Швециялик юртида “Гетеборг” билан соврин қўлга киритган, кейин икки марта “Бенфика” билан Португалия чемпиони бўлади. “Рома” билан икки марта еттинчи ва бир марта иккинчи ўринни эгаллайди. Бугунги кун талабларидан келиб чиқсак, жамоа еттинчи поғонани банд этса мураббийга ўша заҳоти чиқиш эшиклари кўрсатилади. Фабио Капелло (1999-2004) “Рома”да икки мавсумдан кўпроқ ушланиб қолган мураббий ҳисобланади. Фонсека охирги “Рома”нинг 15 йилдаги 14-мураббийи. 

“Ювентус”ни Чемпионлар Лигасига олиб чиққан ва “Рома” билан Скудеттони қўлга киритишига бир баҳя қолган Клаудио Раньери ҳар икки клуб ўртасидаги фарқни айтиб ўтганди: “Туринда ҳар бир ғалаба – бажарилиши зарур бўлган минимум вазифа. Римда эса ғалабадан сўнг сени қахрамонга айлантиришади, лекин мағлубиятдан сўнг ер билан битта бўласан”. Римликларнинг бу жиҳатини яқиндагина Эусебио Ди Франческо ўз бошидан ўтказди – ЕЧЛ ярим финалидан мураббий истеъфосини сўраб янграган қўшиқларгача кўз очиб юмгунча етиб олинди. “Рома”да кўникиш учун вақт берилмайди. Келдинг-ми, демак дарҳол натижа кўрсатишинг зарур (худди ўн ғалабадан бошлаган Гарсия каби) ёки энг ёмонига тайёрланавер (масалан, Феллер бор йўғи тўрт тур жамоани бошқарган эди).

Фонсека ўта эҳтиросли раҳбарияти ва ишқибозлари бор клубга ўтмоқда. Бир вақтнинг ўзида жамоада жиддий ўзгаришлар қилиш вақти келган. Биргина Эдин Жеконинг “Интер”га ўтиб кетиши “Рома”ни энг яхши ҳужумчисиз қолдирмоқда. Костас Маноласни ҳам “Интер”, “Ювентус” ва АПЛ жамоалари кўзлаб турибди, Стефан Эль Шааравини ўз таркибида кўришга қарши бўлмаганлар етарли, Александар Коларов кетишни ўйлаб қолган. Мончи олиб келган бир қатор футболчиларнинг тақдири аниқ эмас. Мирча Луческу билан “Шахтер”да бирга ишлаган Карло Николини юзага келган вазиятга шундай фикр билдирди: “Фонсекага биз қурган жамоани беришмоқда, у ўзи янги жамоа шакллантиришни билмайди. У яхши мураббий, лекин “Металлист” ва “Днепр” ҳам касодга учраган, “Динамо”нинг ҳам ўйини аввалгидек бўлмай қолган бир паллада Украина чемпионлигидан бунчалик таъсирланиш ноўрин”.

Паулу кўп таваккал қилади –  “Рома”даги дэдлайнлар жуда қийин. Европада ишлаш нияти бўлган мураббий учун бу асосли таваккал. Италияга кўчиб ўтиш учун мураббий ойлиги камайиши ҳамда маҳаллий ОАВда ёзилишича, собиқ жамоасига тўланадиган товон пулининг бир қисмини ҳам ўз кармонидан тўлаб беришга рози бўлган. Ана энди Фонсека, Украинадаги шароитдан сўнг, ҳақиқий футбол қандай бўлиши кераклигини ҳис қилади – рақибнинг жиддий қаршилигини сезиш учун еврокубок ўйинларини кутиш шарт эмас. Умуман олганда, тўхтаб қолишни эмас балки ўсишни истаётган инсон учун бу жуда тўғри қарор. Инқироз шароитида бўлган “Рома” ҳозирда бошқа мураббийни таклиф қилишга бироз қурби етмайди.

Шу сабабли ҳам, “Рома” Фонсекани таклиф қилиб ҳеч нарсага кафолат бераётгани йўқ. Португалияликни муносиб хизматлари учун жамоага чақиришди – Украина чемпионатидаги муваффақиятлари жуда кам гапирилган. Лекин “Шахтёр” еврокубокда омадли учрашувлар бор (жумладан, Чемпионлар лигаси 2017/18 мавсумидаги биринчи учрашув — “Рома”га қарши баҳс), аммо стабил ўйин етишмаган.

Аввалроқ таклиф қилинган чет эллик мураббийларга эътибор берсак: масалан, Феллер Германия термаси мураббийи ва клуб афсонаси эди, Земан Италияда ўзини танитиб улгурганди, Гарсия Лига 1 ғолиби сифатида келган, Луис Энрике тимсолида эса янги Гвардиолани кўришди. Фонсека – энг мақбул танлов эмас, балки захирадаги бир неча мураббийлар орасидаги номзодлардан бири эди. Бошқа томондан, “Рома”нинг муаммоларига ҳали аниқ бир ечим йўқ – буёғи энди омадга боғлиқ. Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, Бальдинининг таклифи ўзини оқлай олармикан?!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика