Роббен "Боруссия"га қарши Германия Кубоги финалида "Бавария"га ёрдам бериши мумкин
26 апр 2016 16:10
Новости
Роббен "Боруссия"га қарши Германия Кубоги финалида "Бавария"га ёрдам бериши мумкин
"Бавария" мураббийлар штаби ва мухлислари Арьен Роббеннинг шахсий мураббийи Хуб Вестховендан яхши янгилик эшитишди.
Вестховеннинг сўзларига кўра, голландиялик футболчи тез орада сафга қайтади.
"Агар ҳаммаси яхши бўлса, Роббен шу ёки кейинги ҳафта бошида умумий гуруҳга қўшила олади. У Германия Кубоги финалида иштирок этиши мумкин" - дейди Вестховен.
Шундай қилиб, Роббен 21 май куни Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Комментарии