"Ривер Плейт" Энцо трансферидан сўнг 34 млн евро ишлаб олди
01 фев 2023 16:23
Новости
"Ривер Плейт" Энцо трансферидан сўнг 34 млн евро ишлаб олди
"Ривер Плейт" Энцо Фернандес "Бенфика"дан "Челси"га ўтишидан йирик сумма олади.
Лиссабон клуби "Челси" 22 ёшли ярим ҳимоячи учун 121 миллион евро тўлашини маълум қилди. "Ривер Плейт" бу сумманинг 25 фоизини олади – 2022 йилнинг ёзида Энцонинг "Бенфика"га ўтиши учун шартлар шу эди.
"TyC Sports" журналисти Сезар Луис Мерлонинг ёзишича, Энцонинг "Челси"га сотлиши ортидан "Ривер Плейт" 30 млн еврога эга бўлди. Бирдамлик тўлови механизми туфайли Аргентина клуби яна 4 миллион евро олади.
Энцо – "Ривер Плейт" тарбияланувчиси. 2022 йилнинг ёзида "Бенфика" Энцони 10+8 миллион еврога сотиб олди ва кейинги сотувлардан бир фоизига эга чиқади.
Хавбек ушбу мавсум "Бенфика" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии