RU

Последние новости

09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  5 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  8 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  17 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  11 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0

Риштонга катта футбол қайтди Новости

Риштонга катта футбол қайтди

Теги :  Риштон
Риштон футболи ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Собиқ “Кооператор” номли жамоанинг ёрқин ўйинлари ҳамон фарғоналик чарм тўп ихлосмандлари ёдида сақланиб қолган.

2000 йил  Риштон футболи учун янги давр бўлди. “Риштончи” номи остида мусобақаларда иштирок этаётган жамоа вилоят биринчилигида чемпионликни қўлга киритиб, биринчи лигага ўтиш турнирига йўлланма олди. Бу борада Риштон футболи жонкуяри Нозимжон Усмоновнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўтиш турнирида муваффақиятли қатнашган вакилларимиз 2001 йилда Ўзбекистон чемпионати, биринчи лига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мана шу мусобақаларда тўп сурган Риштон футболи тарбияланувчиси – Носир Отақўзиев айни дамда Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга. Носирбек 2011 йилда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан биргаликда ОФК Кубогида бош совринни қўлга киритиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари назарига тушган.

Шунингдек, Содир Элибоев, Носир Нишонов, Акмал Ортиқов, Муроджон Ҳайдаров, Аброр Абдуқодиров каби футболчилар ҳам мухлислар меҳрини қозонишган.

Риштон тумани футбол ихлосмандлари учун янгилик. Жорий йилдан бошлаб Риштон туманига яна катта футбол қайтди. Аниқроғи, туман ҳокими Ғайратали Мамадалиев ташаббуси билан “Рошидон ФК” номли жамоа ташкил этилиб, Фарғона вилояти биринчилигида қатнаша бошлади.

Жамоа чемпионат доирасида  дастлабки ўйинида ўз майдонида “Олтиариқ” клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳсда 3:4 ҳисоб қайд этилди. 1 июнь куни “Рошидон ФК” Қўқонда “Локомотив БФК” меҳмони бўлиб, йирик 3:0 ҳисобида мезбонларни доғда қолдиришди.

Тажрибали мураббий Диёрбек Мирзабоев бошқараётган жамоа иккинчи лига учинчи тур ўйинларини ҳам ғалаба билан якунлади. 5 июнь куни “Зафар” жамоасини қабул қилган риштонликлар рақибдан 5:1 ҳисобида устун келишди. Айни дамда жамоа  “В” гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Риштонга яна катта футбол нафаси кириб келди. Барчамиз бир-тану бир жон бўлиб, “Рошидон ФК”ни қўллаб-қувватлайлик. Зеро, жамоамизнинг олдига қўйган мақсадлари улкан.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика