RU

Последние новости

12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  7 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  15 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  7 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2

Риштонда яна фахрийлар турнири Новости

Риштонда яна фахрийлар турнири

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманган вилояти ва Риштон тумани фахрийлари ўзига хос футбол шоу ташкил этиб келишаётган эди.

Жорий йилда 60 ёшдан ошган фахрийлар учинчи маротаба учрашишди. Бу сафар фахрийлар футбол фидойиларидан бири – риштонлик Ўринбой Юсуповнинг тўйи баҳонасида яна бир бор ўз кучларини майдонда синаб кўришди.

Ўринбой аканинг энг қувончли кунида ёнида туриб ўнга далда бўлган дўстлари кичик футбол турнири ўтказишга ҳам муваффақ бўлишди.

Кичик мусобақада учта жамоа иштирок этди. Аввалига майдонга “Оқ олтин” (Риштон тумани) ва “Навқирон” (Наманган вилояти терма жамоаси) вакиллари тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда риштонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўйинда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан ташриф буюрган “Нуроний” ҳамда “Навқирон” жамоалари куч синашишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нуроний” фахрийлари рақибларини 6:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Шуни айтиш жоизки, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани фахрийлари мусобақага ўзгача тайёргарлик билан келишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Турнинг сўнгги ўйинида – “Оқ олтин” ва “Нуроний” фахрийлар жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур учрашув мухлисларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ўйин жанговор руҳда ўтиб, 2:2 ҳисобида ўз поёнига етди.

Шу тариқа, тўплар нисбатига кўра, “Нуроний” мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



“Нуроний” жамоасида тўп сурган  Илҳомжон Каримов, Зокиржон Нажмиддинов, Юсуфжон Сидиқов, Одилжон Парпиев, Муҳаммадвали Тўрабоев, Абдуқаҳҳор Холиқов, Мўминжон Аҳмедов, Мухторжон Пўлатов ва Муҳиддин Равшанов каби фахрий футболчилар мухлисларда яхши таассурот қолдиришгани бор гап.

“Нуроний” жамоаси устози Зокиржон Умаров бу сафар қўли остидаги фахрий футболчиларни мусобақага жиддий тайёрагани яққол кўзга ташланиб турди.

– Мустақиллик туфайди бизга берилаётган мана шундай имокниятлардан унумли фойданашимиз лозим, дейди “Нуроний” жамоаси сардори Муҳаммадвали Тўрабоев.-Спортга берилаётган бундай ғамхўрликлар биз фахрийларнинг юрагидаги чўғни аланга олишига тўртки бўлди. “Нуроний” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташкил этилди. Барчамизнинг мақсадимиз Наманган вилояти, қолаверса, Янгиқўрғон тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Вилоятимиз ва туманимиз номини дунёга достон қилиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, “Нуроний”нинг келажакдаги режалари бисёр.

Фархийларни бирлаштиришда ҳар доим жонкуярлик кўрсатиб келаётган Мамадали Мўминов ва Ҳамидхон Мўйдинхўжаев яқин кунлар ичида Наманганда Водий биринчилигини ташкил этишни мақсад қилишган.

– 60 ёшдан ошган фахрийлар ўртасида яна бир мусобақа ўтказмоқчимиз, дейди Мамадали Мўминов. – Бўлажак мусобақада водийнинг 12 та фахрийлар жамоаси иштирок этиши режалаштирилган. Бугунги турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бу гал ҳам фахрийларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказишди. Улар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

Шу тариқа, фахрийларнинг Риштон туманида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувлари юқори савияда ўз поёнига етди. Яқин кунлар ичида фахрийлар Наманганда яна тўпланишади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика