RU

Последние новости

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  3 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар Новости

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган дастлабки кунги баҳслар якунига етди.

Қосимов Хамяковдан устун келди

Турни очиб берувчи баҳс ОКМК спорт мажмуасида ўтказилди. Унда АГМК футболчилари "Машъал"ни мағлуб қилишди (3:2). Шу тариқа Миржалол Қосимов Муборакда ўтган 1-даврадаги мағлубият учун россиялик ҳамкасбидан реванш олди.

Турнир жадвали

Бугунги ғалаба олмалиқликлар учун мавсумдаги 11-си бўлди. Айни пайтда АГМК очколари сонини 40 тага етказиб олди. Мавсумдаги 12-мағлубиятини қабул қилиб олган Муборак клуби эса тур якунида аутсайдерлар зонасига тушиб кетиши мумкин.

Голлар

Ўйинда ҳисобни очган Самуэль Чигози (нигериялик) рақиблари дарвозасига (Машъал) жорий мавсумдаги 5-тўпини киритди. Муборакликларнинг ҳисобни қисқартирувчи голига муаллифлик қилган Сирожиддин Қўзиев эса бу йилдаги 2-голини урди.

11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирган Санжар Турсунов 2021 йилда 5-голини (4 таси пенальтидан) ургани ҳолда Касьянга етиб олди. Ҳар 2 футболчи 5 тадан гол билан АГМКнинг энг яхши тўпурари бўлиб туришибди.

Миржамол Қосимов жорий мавсумдаги 2-голини урган бўлса, олмалиқликлар ҳимоячиси Аббос Отахонов 2020 йилнинг 2 июлидан бери илк бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Ўйин қаҳрамони

ЎзПФЛ комиссари (Жаҳонгир Раҳматуллаев) учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Олмалиқ клуби сардори Санжар Турсуновни эътироф қилди.

Қизиқ рақамлар

1. АГМК 2012 йилдан бери илк бор "Машъал" дарвозасига 3 та гол урди.

2. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда 2009 йилдан бери биринчи марта 5 та тўп киритилди.

3. Миржалол Қосимов жамоаси жорий мавсум Раҳимбек Каримов бошқарган барча ўйинларда зафар қучяпти.

12-тур. АГМК 2:1 "Қўқон-1912"

18-тур. АГМК 2:0 "Турон"

22-тур. АГМК 3:2 "Машъал"

4. Хомяков шогирдлари эса Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар сифатида ишлаган барча учрашувларни ютқазмоқда.

10-тур. "Навбаҳор" 2:0 "Машъал"

17-тур. "Машъал" 0:1 "Андижон"

22-тур. АГМК 3:2 "Машъал"

5. Мартин Боакенинг голсиз серияси 8 та ўйинга етди. Италиялик форвард Суперлигадаги охирги (АГМК таркибидаги ягона) голини 14-турда "Локомотив" дарвозасига урган эди. 

6. АГМК 6 турдан бери мағлуб бўлмаяпти (3 ғалаба, 3 дуранг), "Машъал" эса худди шунча вақтдан бери ғалаба қозонолмаяпти (4 мағлубият, 2 дуранг).

7. АГМК жорий мавсум фақат 1 гал ОКМК спорт мажмуасида ўтказилган ўйинда майдонни голсиз тарк этди (3-тур, АГМК 0:3 "Пахтакор").

Маълумот учун, 23-тур баҳслари 21 октябрь куни старт олади. АГМК шу куни Бекободда меҳмон бўлса, "Машъал" 2 кундан кейин "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи?

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика