RU

Последние новости

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  6 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Рене Игита: “Чемпионлар лигасини яхши кайфиятда бошламоқчимиз” Новости

Рене Игита: “Чемпионлар лигасини яхши кайфиятда бошламоқчимиз”

Кеча “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида саудияликлар устози Рене Игита ва жамоа сардори Хусайн Абдулғани иштирок этди.

- Осиё Чемпионлар лигаси тамомила бошқача мусобақа. Биз айни пайтда унинг стартида турибмиз. Шундай экан, ички чемпионатда бой берган натижаларимизни қитъа миқиёсидаги мусобақада қайтармоқчимиз. Турнирни яхши кайфиятда бошлаб олсак, унинг қолган қисмини ҳам шундай давом эттирамиз. “Ал-Наср”нинг имкониятларидан келиб чиқиб айтаманки, биз турнир давомида ўзига хос рақобат олиб киришга қодирмиз. Шунингдек, Чемпионлар лигасида яхши натижа қила оламиз. Ҳозирча жамоани вақтинча бошқариб турибман. Янги бош мураббий – Рауль Канеда кеча клуб қароргоҳига етиб келди. Гарчи у аввал ҳам “Ал-Наср”да фаолият юритиб кетган бўлса-да, ҳозирча жамоа билан бошқаттан танишмоқда. Лекин “Бунёдкор”га қарши баҳсда унинг кўрсатмаларига қулоқ тутамиз. Ўйлайманки, мураббийлар билан келишиб иш тутсак, рақибни енга оламиз, - дейди колумбиялик машҳур собиқ дарвозабон Рене Игита.

- “Бунёдкор” билан аввалги мавсумда ҳам ўйнаганмиз. Биз ҳам, улар ҳам бир-биримизни яхши биламиз. Ўйлашимча, олдинда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ким кучли эканлигини учрашув кўрсатиб беради, - “Ал-Наср” сардори Хусайн Абдулғани.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика