RU

Последние новости

19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  17 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  21 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  2 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  15 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  2 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1

"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди" Новости

"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"

"Реал" матбуот хизмати воқеликлар борасида баёнот билан чиқди.

"Реал Мадрид" эртага бўладиган финалда ишлайдиган ҳакамларнинг ўйин олдидан бўлган матбуот анжуманида айтган гапларини қабул қилиб бўлмас гаплар деб ҳисоблайди.

Бу баёнот видеоёзувлари катта миқёсдаги ОАВнинг эътиборида бўлди. Биз бу орқали ҳакамларнинг финал иштирокчиларидан бирига бўлган "Реал"га нисбатан очиқдан-очиқ душманликни намойиш қилишди деб ҳисоблаймиз.

Янада ҳайратланарлиси – таҳдидли оҳангда айтилган гаплар. Бу гапларда ҳакамлар бирлиги, тахминий фитналар ёки ҳаракатлар ҳақида сўз боради, ва булар адолат, холислик ва бетарафлик тамойилларига мутлақо зиддир. Бу тамойиллар бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб кишилар эътиборини жалб этувчи воқеа олдидан устувор бўлиши лозим.

Юз берган воқеаларнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, "Реал" Испания Футбол Федерацияси (RFEF) ва ҳакамликка масъул шахслардан тегишли чоралар кўришларини ва уларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан жазолар беришини кутиб қолади", – дейилади "Реал"нинг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги финали олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа "Реал" телевидениесининг танқидлари ҳақида гапирар экан, йиғлаб юборди: "Фарзандингиз мактабдан йиғлаб келиб, отасини ўғирликда айблашганини айтса, бу оғир ҳолат".

ВАР ҳаками этиб тайинланган Пабло Гонсалес Фуэртес "Реал" телевидениесида чиққан видео учун жиддий оқибатларга сабаб бўлишини ваъда қилди.

"Реал Мадрид"нинг клуб телевидениеси аввалроқ де Бургос Бенгоэчеанинг финалга ҳакам этиб тайинланишини танқид қилган видеони эълон қилган эди, у ерда ҳакам томонидан "Реал" рақиблари фойдасига қилинган хатоларга ишора қилинган.

"Реал" ҳакамларнинг баёнотларидан норози ва ҳакамлар бригадасини алмаштиришни талаб қилган. Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" ҳатто финалда иштирок этмаслиги мумкинлиги ҳам билдириб ўтган. Клуб "Барса"га қарши финал олдидан матбуот анжумани, машғулот ва фотосессияни бекор қилган ва RFEF вакиллари билан кечки овқатга бормасликка қарор қилган.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика