"Реал" Пасни "Комо"дан 9 млн еврога қайтариш ҳақида ўйламоқда. Уни ёзда 6 млнга сотишганди
17 фев 15:38
Новости
"Реал" Пасни "Комо"дан 9 млн еврога қайтариш ҳақида ўйламоқда. Уни ёзда 6 млнга сотишганди
Мадриднинг "Реал" клуби "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пасни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди "Marca".
Манбага кўра, клуб ёзда "Реал"дан Италия жамоасига 6 млн евро эвазига ўтган 20 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Агар "қаймоқранглилар" шу қарорга келса, футболчи учун "Комо"га 9 млн евро тўлаши керак бўлади.
Таъкидланишича, футболчи Мадрид клубига қайтишга яқин, аммо бу борадаги якуний қарор ёзда қабул қилинади.
Нико Пас жорий мавсум барча турнирларда 23 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии