RU

Последние новости

22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  6 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин Новости

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус пандемияси оқибатида жиддий йўқотишларга дуч келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда As нашри хабар қилди. Мадридликлар мавсум якунига қадар мухлисларни стадионга қайтармаса, тахминан 195 млн евро йўқотади. Жамоа раҳбарияти аллақачон инқирозга қарши режа ишлаб чиқишга улгурган.

"Реал Мадрид" учта асосий даромад манбайига эга: телевизион ҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва чипта сотуви. Клуб бюджети – 882 млн евро, шундан қарийб 625 млн евро телевидения ва ҳомийлардан келади.

"Реал" футболчилари клубга инқирозни енгиш учун кўмак беришмоқда. Ўйинчилар маошларининг пасайишига рози бўлгани туфайли мавсум охирида 50 млн евро тежаб қолинган эди. Бонуслардан воз кечилиши эвазига жамоа бюджетида яна 25 млн евро ушланиб қолди.

Бундан ташқари, "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасидаги сотувлардан тахминан 100 млн евро ишлаб олган.

Айни пайтда Европанинг барча топ-клублари деярли шундай вазиятга дуч келишмоқда. Кичик жамоаларнинг ҳолати нисбатан осонроқ, чунки уларда телевизион ҳуқуқлардан олинган даромад ўйинчиларнинг маошини қоплашга етади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика