"Реал" Кепани қанчага сотиб олишга тайёрлиги маълум бўлди
24 окт 2023 16:30
Новости
Мадриднинг "Реал" клуби "Челси"дан дарвозабон Кепа Аррисабалагани 10 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар берди.
Бу вариант "кўклар"га мос келадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Лондонликлар испаниялик футболчини 2018 йилнинг ёзида 80 миллион евро эвазига сотиб олишганди.
Кепа "Реал"да ижарада ўйнамоқда. 29 ёшли посбон жорий мавсум барча турнирларда 10 та ўйинда иштирок этиб, 5 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Аввалроқ Кепа "Реал" ва "Челси" ўртасида танлов қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии