RU

Последние новости

14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  4 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  2 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  16

Равшан Ирматов Осиё Кубогини минтақамизда ўтказиш фикрига муносабат билдирди Новости

Равшан Ирматов Осиё Кубогини минтақамизда ўтказиш фикрига муносабат билдирди

Равшан Ирматов Осиё Кубогини Марказий Осиёда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Осиё футбол Конфедерацияси ижроқўм аъзоси Равшан Ирматов CAFA президенти Рустами Эмомалининг Осиё Кубогини Марказий Осиёда биргаликда ўтказиш ғоясига муносабат билдирди.

"Биз CAFA президенти Рустами Эмомалининг Осиё кубогининг финал қисмини Марказий Осиёда ўтказиш учун қўшма ариза топшириш тўғрисидаги ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун қўшма ариза топшириш минтақамизда футболнинг барча жабҳаларини ривожлантириш йўлидаги яхши қадам бўлиб хизмат қилади. Аввало, инфратузилма борасида мавжуд стадионларни тартибга келтирамиз, ОФК ва ФИФАнинг энг юқори стандартларига жавоб берадиган янгиларини қурамиз. Агар бизга Осиё Кубогининг финал қисмини ўтказиш ишониб топширилса, жуда катта воқеа - минтақамизда катта футбол фестивали кутиб тургани, биз учун туртки, ўзгача мотивация бўлади! Шунингдек, бу футбол орқали бизнинг дўст, биродар халқларимизни янада яқинлаштиради!", – деди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Осиё футбол Конфедерацияси ижроқўм аъзоси Равшан Ирматов.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика