RU

Последние новости

19:55Азмун БАА клубига ўтади  1 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  0 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  0 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  1 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  5 17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   1 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  4 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  8 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  26 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  2 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2

Равшан Ҳайдаров: "Водийдаги Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланади деб ўйлайман" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Водийдаги Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланади деб ўйлайман"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров йиғин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кения билан ўйинга тайёргарликни бошладик. Бу йиғиндан мақсад иккита: 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик ҳамда олимпия ёшидаги футболчиларни жалб қилиб ўртоқлик учрашувларида ўйинни шакллантириш. Йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар соғ-саломат қўл остимизга келиб қўшилди. Фақат Достон Ибрагимов клубида жароҳат олгани учун бу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Аббос Отахонов ҳам кичик жароҳати бор экан, шу боис индивидуал тарзда шуғулланди. Ўйлайманки, у Кения билан ўйинларда бизга ёрдам бера олади", - дейди Ҳайдаров.

- Осиё ўйинларида 1995 эмас 1993 йилдан кейин туғилган футболчилар иштирок этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу қанчалик рост?

- Йўқ, йўқ. Бу миш-миш. Индонезиядаги Осиё ўйинларига 1995 ва ундан кейин туғилган ўйинчилар боради. Таркибда 3 нафар ёши катта ўйинчи ҳам бўлиши мумкин.

- Демак, 1994 йилда туғилган Азизбек Турғунбоев айнан мана шу ёши катта футболчилардан бўлиши мумкин?

- Ҳа, мумкин. У ўз клубидаги ўйинлари орқали эътиборимизга тушди. Турғунбоевдан ташқари кенгайтирилган рўйхатимизда яна ёши катта футболчилар бор. Бу жамоамизга қўшилиб кета оладиган ўйинчиларни Осиё ўйинларига олиб борамиз.




- Достонбек Ҳамдамовнинг ҳолати қандай?

- Яхши. Ўзига келди. Унда мана шу трансфер туфайли бироз зўриқиш бўлганми билмайман ҳолати яхши эмас эди. Барча масала ҳал бўлгач, ишлари тўғри бўлгач ўзига келди. "Анжи"да битта ўйин ўтказишга ҳам улгурди. Айни пайтда унинг руҳий ва жисмоний ҳолати яхши даражада. Энди ундан талаб қилинадигани майдонга тушиб футбол ўйнаш.

- Кения билан ўйинлар Андижон ва Фарғонада бўлади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта ижобий. Водийда футболни қанчалик севишларини жуда яхши биламиз. Вилоятларда ўйин ўтказиш тажрибамизда бор. Ёдингизда бўлса 2015 йилда ҳам Фарғонада Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Ўшанда мухлислар терма жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришганди. Шу боис Кения билан ўйинлар футбол байрамига айланиб кетади деб ўйлайман. Барча мухлисларни стадионга чорлайман.

- Миллий терма жамоамизда ҳам бир қанча шогирдларингиз бор...

- Ҳақиқатдан ҳам, миллий жамоага олимпия терма жамоасидан 6 нафар футболчи жалб этилди. Миллий терма жамоамиз янги мураббийлар штаби, кўплаб янги футболчилар билан Африкага учиб кетди. Сенегал ва Марокаш жиддий рақиблар, улар бежизга Жаҳон чемпионатига чиқишмаган. Бироқ терма жамоамизга ишонамиз ва улар кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатишларига тилакдошмиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика