RU

Последние новости

22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  28 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  22 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси словакияликларга қарши иккинчи назорат учрашувида қатнашди.

Унда вакилларимиз Словакия устидан йирик ғалабага эришишди – 4:1. 

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

- Ёшлар терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини якунига етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Албатта, йиғиндан қониқиш ҳосил қилдим. Сентябрь йиғинга бой ой бўлди. Биз ой бошида Уругвайдаги турнирда Уругвай, Аргентина ва Бразилияга қарши баҳс олиб бордик. Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми ёки йўқ, бу саволга жавоб топишимиз керак эди. Мана Словакияга қарши баҳсда йигитлар секин-аста тажриба тўплашаётгани ва ўзларига ишонган ҳолда ҳаракат қилаётганликлари сезилди. Бу ҳисобда ҳам акс этди. 

Асосийси, тўхтаб қолмаслик. Муҳими, бу ўйинларда натижадан кўра сифат жуда муҳим. Икки ўйинда икки хил тактикада ҳаракат қилдик. Янги тактикаларни ҳам ўзлаштириб боряпмиз. Ўйин давомида ҳам ўзгаришлар қилишга уриндик. Йигитлар ўсиш жараёнида. Худо хоҳласа, Осиё чемпионатига тайёргарлик яхши кечмоқда. 

- Ҳали яна Coca Cola Суперлигасида таркибга жалб қилишни истаган футболчиларингиз борми?

- Албатта, бор. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан таркибдан тушиб қолиши ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун 30 нафар болани назорат остида ушлаб, уларни керагида чақириб, жамоавий ўйинни шакллантириб боряпмиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика