Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик"
27 фев 2014 20:45
Новости
Равшан Ҳайдаров: "Бугун турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик"
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бугун "Навбаҳор" билан синов-назорат баҳсини ўтказди.
Ўйинда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаровнинг фикрларини билишга қизиқдик.
- Бу каби синов-назорат ўйинларида натижа у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириш эди. Шу боис бугун биз турли тактик схемаларни амалда қўллаб кўрдик. Таркибимиз ҳам аралаш бўлди. Учрашувдан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик", - дейди Равшан Акмалович.
- Бугун жароҳати борлиги туфайли Шаҳбоз Эркинов майдонга туша олмади. Сафимизни эса энг сўнггилардан Ильдар Магдеев тарк этди. Бугунги учрашувдан сўнг Феруз Бобоқуловга ҳам жавоб бердик.
- Асосий таркиб ўзагини деярли аниқлаб олдик. Шу боис энди жиддий ҳаридлар амалга оширилмайди. Ёшлар жамоаси таркибидан ўзини кўрсатган бир талай ёшларни асосий таркибга жалб этишни ва захирамизни айнан мазкур ўйинчилар билан янада кучайтиришни ўйлаб турибмиз.
- Бугун дарвозани Мельничук билан Михайлов бир таймдан қўриқлагани сабабли иқтидорли Асилбек Омонов захирада қолди. Лекин бу посбондан ҳам умидимиз катта дея ўз фикрини якунлади "Динамо" бош мураббийи.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии