Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари
10 авг 2019 14:02
Новости
Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари
Рауль: Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.
Ҳа, бу бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ, "Реал" афсонаси ўз фаолиятини айнан "матрасчилар" сафида бошлаган. Рауль 1992 йил "Атлетико" ўсмирлар жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган. Кейинроқ эса "Реал" сафига кўчиб ўтган. Футболчи фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган ва "Реал"даги кўпгина рекордлар соҳиби. Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.
Давид де Хеа:
дебют - 2009
МЮнинг айни кундаги биринчи рақамли дарвозабони 13 ёшида мадридликлар сафига бориб қўшилган. Академия тарбияланувчиси 18 ёшида асосий жамоа сафида илк маротаба майдонга тушган. Бугунги кунгача эса дарвозабон "қизил иблислар" билан икки маротаба АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга улгурди.
Фернандо Торрес:
дебют - 2001
Фаолиятини аввалига дарвозабон сифатида бошлаган Торрес 7 ёшидан бошлаб ҳужумчи сифатида ўйнай бошлайди. Клуб билан илк шартномасини 15 ёшида тузган. 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. "Атлетико"дан сўнг "Ливерпул"га ўтган. Сўнгра "Челси" сафида ЕЧЛ ғолибига айланган. Жаҳон Чемпиони, Европа Чемпиони. Шу йил бошида у яна ўзининг жонажон жамоаси сафига қайтиб келди.
Коке:
дебют - 2009
8 ёшида клубга келган 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Ўшанда мадридликлар "Барселона"га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Вақт ўтди. Футболчи 21 ёшигача жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйинда иштирок этди. ЕЧЛ финалида иштирок этган. Шу кунгача икки маротаба Европа Лигасида ғолиб чиққан. Мамлакат чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби.
Альваро Мората:
дебют - 2010
Мората ҳам илк фаолиятини "Реал"да эмас, айнан "Атлетико" сафида бошлаган экан. "Реал"да эса у Бензема соясида қолиб кетди. Уни кўпчилик "янги Фернандо Морьентес" дея таърифлайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, шу кунгача ушбу футболчи ЕЧЛ, Ла Лига, Испания Кубоги, Италия чемпионати ва Кубоги ўйинларида ғолиб чиққан. Ҳозир ҳам "Атлетико" сафида ёмон ҳаракат қилмаяпти.
Габи:
дебют - 2004
Мадридда таваллуд топган Габи кичкиналигидан "Атлетико"да. 2004 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. 2007 йилда 9 миллион евро эвазига "Сарагоса"га ўтган. Орадан 4 йил ўтиб "Атлетико" ўз тарбияланувчисини яна сотиб олган. Бугунги кунда жамоа сардори бўлган футболчи клуб муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Испания чемпиони ва кубоги соҳиби.
Марио Суарез:
дебют - 2005
1999 йилда академия сафига бориб қўшилган. 2004 йили ёшлар жамоаси... 2005 йилнинг ноябрида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. 2006-2008 йиллар давомида "Реал Вальядолид" ва "Сельта" жамоаларида ўйнаган. Кейин "Малькоркага кетган. 2010 йил эса яна ўзининг жонажон клубига қайтади ва бу орада Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Ла Лига ва Испания кубокларида жамоаси билан муваффақиятга эришади. Шу йилнинг ёзида эса "Фиорентина"га ўтиб кетганди.
Антонио Лопес:
дебют - 2000
Антонио ҳам ёшлигиданоқ ушбу академияга келган. 2000 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. Орада "Осасуна"да ўйнаб келган футболчи 2008 йилда жамоага қайтганидан сўнг сардор сифатида ҳаракат қила бошлайди. "Атлетико" ва "Атлетик" сафида Европа Лигасида ғалаба қозонган.
sports.ru сайти асосида тайёрланган
Комментарии