RU

Последние новости

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  15 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди Новости

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди

2018 йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби Наманганнинг "Навбаҳор" клубидан уч легионер кетди.

Томислав Пайович, Дарко Станоевич ва Дарко Никач жамоани расман тарк этишди. Бу ҳақда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис клуб матбуот хизматига маълум қилди.

"Бу йил жамоада Сербия ва черногориялик футболчилар тўп суришди. Мазкур ўйинчилар 27 ноябрь куни ўз буюмларини йиғиштириб, жамоани тарк этишди. Таркибда кам ўйинчиси бўлган клуб сафини 2-3 нафар ўйинчи тарк этса, бу жуда билинади.

Жамоага фақат пул учун келадиган хорижликлар бизга керак эмас.

Барчамиз ҳам пул топишни истаймиз. Лекин бунинг учун шунга яраша меҳнат қилиш лозим.

Айрим футболчилар кичик жароҳат билан ҳам майдонга тушиб, клуб шаъни учун тўп суришди. Дарко Станоевич эса жароҳатим бор, дея кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди.

Уч нафар легионер, яъни ҳимоячилар – Томислав Пайович ва Дарко Станоевич ҳамда ҳужумчи Дарко Никач жамоани расман тарк этишди", - дейди Канчельскис.

Маълумот учун, бу мавсум Станоевич 25та ўйинда 2та гол урди, Пайович 17та учрашувда 1та тўп киритди, Никач 10та баҳсда майдонга тушиб 2та гол урди.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика