Расмий хабар: Ҳусниддин Алиқулов – "Ризеспор" аъзоси!
05 авг 2023 16:55
Новости
Расмий хабар: Ҳусниддин Алиқулов – "Ризеспор" аъзоси!
Туркиянинг "Ризеспор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов трансферини эълон қилди.
24 ёшли футболчи "яшил-кўклар" билан "3+1" кўринишидаги шартнома тузди.


"Ҳусниддин Алиқуловга хуш келибсан деймиз ва омад тилаймиз", – дейилади Туркия клуби расмий хабарида.
Маълумот ўрнида, "Ризеспор" Ризе шаҳри жамоаси бўлиб, 2020/23 йилги мавсум Туркия Суперлигасида иштирок этади. Уй ўйинларини 15 минг томошабинга мўлжалланган Yeni Rize Şehir стадионида ўтказади.
Аввалроқ Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борганини маълум қилган эдик. Ундан олдин эса сайтимиз орқали унинг легионерга айланаётгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии