Расман: Хави мавсум тугаганидан кейин фаолиятини якунлайди
02 мая 2019 20:26
Новости
Расман: Хави мавсум тугаганидан кейин фаолиятини якунлайди
"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси сардори Хави Эрнандес футболчилик фаолияти якунланаётганини эълон қилди.
"Мазкур мавсум футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлиб қолади", - дейди Хави.
Аввалроқ, Хави Тошкентга келганида бу унинг фаолитидаги охирги мавсуми бўлишини championat.asia сайтига маълум қилганди.
39 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи "Барселона" шарафини 1998-2015 йилларда муносиб ҳимоя қилган. Шунингдек, Хави 2010 йил ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси билан илк марта ғолиб чиққан.

Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии