RU

Расман: Пирло “Ювентус”нинг ёшлар жамоасини бошқаради Новости

Расман: Пирло “Ювентус”нинг ёшлар жамоасини бошқаради

Бу ҳақда “туринликлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Италиялик собиқ хавбек “Юве”нинг ёшлар жамоаси (U-23) мураббийи этиб тайинланди. У Фабио Пеккьюнинг ўрнини эгаллади.

U-23 жамоаси C Cерияда қатнашади. Улар ўтган мавсум А гуруҳида 10-ўринни эгаллашди, шунингдек, C Серия Кубогида зафар қучишди.

Аввалроқ, Пирло келажакда асосий жамоани бошқариши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. 

Собиқ ярим ҳимоячи 2011-2015 йиллар давомида Турин клубини футболчи сифатида ҳимоя этган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика