Расман: "Милан" янги футболчи харид қилди
08 июл 2019 23:25
Новости
Расман: "Милан" янги футболчи харид қилди
«Эмполи»нинг марказий ярим ҳимоячиси Раде Крунич фаолиятини «Милан»да давом эттиради.
Босниялик футболчининг трансфер суммаси бонуслар билан қўшган ҳолда 8 млн. еврони ташкил этгани тахмин қилинмоқда. «Россонерилар» Крунич билан тўрт йиллик келишувга эришган.
Айтиш керакки, 25 ёшли футболчи ўтган мавсум «Эмполи»нинг энг яхши ассистенти бўлганди. У мавсум мобайнида 34 баҳсда иштирок этиб, 5+6 кўрсаткични ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии