Расман: "Лестер" рекорд сумма эвазига футболчи сотиб олди
08 июл 2019 22:15
Новости
Расман: "Лестер" рекорд сумма эвазига футболчи сотиб олди
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс тўлоқонли «Лестер» аъзосига айланди.
«Монако» аъзоси ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб «тулкилар» сафида ижара асосида тўп тепди.
Хавбекнинг трансфери лестерликлар учун рекорд сумма – 40 млн. еврога тушди. Томонлар тўрт йиллик келишувга эришган. Аввалроқ, клуб «Ньюкасл»дан Айосе Пересни харид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Тилеманс «Лестер» сафида ўтган мавсум 13 баҳсда қатнашиб, 3+4 натижани қайд этганди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии