Расман: "Фенербахче" "Ал Иттиҳод" футболчисини ижарага олди
13 июл 2019 16:10
Новости
Расман: "Фенербахче" "Ал Иттиҳод" футболчисини ижарага олди
Жидданинг "Ал Иттиҳод" клуби вингери Гарри Родригес келаси мавсумни ижара асосида "Фенербахче"да ўтказади.
Турклар футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олишди.
Родригес Саудия Арабистони клубига шу қишда "Фенербахче"нинг ашаддий рақиби "Галатасарой"дан ўтган эди. Транфер нархи эса 9 миллион еврони ташкил этган.
28 ёшли футболчи фаолияти давомида "Ксеркс", "Ростокер", "Босхёйзен", "АДО Ден Хааг", "Дордрехт", "Левски", "Эльче", ПАОК ва "Галатасарой" клубларида ўйнаган.
Вингер 2013 йилдан буён Кабо-Верде терма жамоасида ҳаракат қилади.


Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии