Расман: ЕЧЛ келаси уч мавсумнинг финали қайси стадионларда ўтказилишини маълум бўлди
24 сен 2019 23:05
Новости
Расман: ЕЧЛ келаси уч мавсумнинг финали қайси стадионларда ўтказилишини маълум бўлди
ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсум финали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Газпром Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда УЕФА президенти Александер Чеферин ижроия қўмитасининг йиғилишида расмий тарзда маълум қилган.
Шунингдек, унда 2021/22 йилги мавсум финали – Мюнхендаги «Альянц-Арена»да, 2022/23 йилги финал эса Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида бўлиб ўтиши эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионлар лигаси жорий мавсумининг ҳал қилувчи ўйини Истанбулдаги «Отатурк» стадионида ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии