Рашидов кетма-кет учинчи ўйинда гол урди, “Ал-Жайиш” Хави жамоаси билан дуранг ўйнади ВИДЕО
22 дек 2016 23:06
Новости
Рашидов кетма-кет учинчи ўйинда гол урди, “Ал-Жайиш” Хави жамоаси билан дуранг ўйнади ВИДЕО
Қатар Юлдузлар лигасида 13-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби ўз майдонида Хави ўйнаётган “Ал-Садд”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мезбонлар сафида ягона голни Рашидов рақиб дарвозасига урди. Шу тариқа ҳамюртимиз кетма-кет учинчи ўйинда гол уришга эришди.
Чемпионатнинг 13-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 29 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
Қатар Юлдузлар Лигаси. 13-тур
“АЛ-ЖАЙИШ” - “АЛ-САДД” - 1:1
Голлар: Сардор Рашидов 43 - Ҳассан Холид 32 пенальти
TAS-IX эмас
Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Комментарии