Рангник АПЛда бешта ўзгаришга рухсат берилишини истамоқда. Мураббий бу таклифнинг фойдали томонларини санади
23 дек 2021 22:27
Новости
Рангник АПЛда бешта ўзгаришга рухсат берилишини истамоқда. Мураббий бу таклифнинг фойдали томонларини санади
Мураббий АПЛга фойдали таклиф билан юзланди.
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Ральф Рангник АПЛ ўйинларида бешта ўзгариш қилиш имконияти берилишини сўради.
"Бундан 18 ой олдин пандемия бошланганида ўйинларда бешта ўзгартириш қилишга рухсат берилди. Бу кўп томондан қараганда тўғри қарор эди.
Бунда футболчилар кўпроқ куч тежашлари мумкин бўлади. Айниқса, агар ўйинчи вирусдан тикланиш жараёнида бўлса, унда бу янада кўпроқ ёрдам беради. Англия - бу бешта ўзгариш қилиш мумкин бўлмаган ягона давлат. Шу билан бирга, захирада еттита ўйинчи бўлади. Фикримча, АПЛда ҳам бешта ўзгариш қилиш имкониятини яратиш керак", -дейди Ральф Рангник.
Комментарии