Рамос билан шартномани бекор қилиш “Реал” учун 25 миллион еврога тушади
10 мар 2019 00:25
Новости
Рамос билан шартномани бекор қилиш “Реал” учун 25 миллион еврога тушади
“Қироллик клуби”нинг ЕЧЛни тарк этганидан сўнг кўплаб ОАВ клуб раҳбари Флорентино Перес ҳамда жамоа сардори Серхио Рамос ўртасида низо келиб чиққанини ҳақида таъкидлади.
Натижада, футболчи агар раҳбарият шартномага тегишли бўлган барча пулни тўлаб берса, клубдан кетишга тайёрлигини билдирган.
ASʼнашрининг хабар беришича, Рамос билан келишувни муддатидан олдин бекор қилиш “Реал” учун 25 миллион еврога тушади. 32 ёшли ҳимоячининг “бланкос” билан шартномаси 2020-йилга қадар мўлжалланган.
Қайд этиш жоизки, Серхио Рамос йилига 12 миллион евро маош олади ва бу боради жамоадаги энг қиммат иккинчи футболчи ҳисобланади.
Аввалроқ, “Реал” сардори фаолиятини Италияда давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии