RU

Последние новости

14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  0 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ? Новости

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ?

Бугун тугайдиган мавсумга алоқадор қизиқарли фактларни келтиришда давом этамиз.

2022 йил барча учрашувларда майдонга чиқиш бахти ҳозирча фақат 2 дарвозабонга насиб қиляпти: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") ҳамда Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив") — 25тадан.

Энг кўп гол ўтказган киперлар:


футболчиўйинў-гол
1Абдумавлон Абдужалилов2533
2Милан Митрович2428
3Милое Пракович1526

"Қуруқ ўйин"лар сони бўйича Ўткир Юсупов пешқадам — 13та. Аммо, нолга турилган ўйинларнинг умумий учрашувлар сонига нисбати Элдорбек Суюновда яна барчадан яхшироқ (62,5%).

Пенальтиларни зарарсизлантириш бўйича эса Суҳроб Султонов бошқа ҳамкасбларига "мастер-класс" ўтган (4 марта). "Бунёдкор" посбони йил давомида Йован Жокич, Жасур Жалолиддинов, Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Марко Станоевичнинг 11 метрли нуқтадан тепган тўпларини бартараф қилди. 

Бу йил майдонга тушган энг тажрибали посбон футболимиз афсонаси Игнатий Нестеров ҳисобланади (39 ёш). Энг ёши — "Олимпик" вакили Ҳамидулло Абдунабиев (19 ёш). 

Айни пайтда Суперлига голкиперлари орасида трансфер қиймати энг юқориси Абдувоҳид Неъматовди (650 минг евро).

"SportStat" маълумотига кўра, ҳаводаги узатмаларга эга чиқиш (82) ва тўпни ушлаб олиш (105) борасида "Локо" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов энг яхши натижани қайд этяпти. Сейвлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Ботирали Эргашов, Милоев Пракович ҳамда Сухроб Султоновга тегишли (33-34).

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика