RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар Новости

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Қорақалпоқ футболи ҳақида нималарни биласиз? Қуйидаги мақола орқали бу ҳақда 15 та маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. 1976 йили Нукусда "Амударё" жамоаси тузилди ва шундан сўнг клубнинг номи 6 марта ўзгарди.

2. 1990 йили “Аралводстроевец”, 1991 йили "Орол", 2000 йили "Турон", 2006 йили "НОЗК", 2007 йили "Жайҳун" деб ўзгарган бўлса, 2012 йилдан бошлаб яна "Орол" номи остида фаолият юритмоқда.

3. Нукусликлар 1992-1994 ва 2000-2001 йиллар мавсумида Олий лигада ҳаракат қилган бўлса, 1995-1999 ва 2001 йилдан буён Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланади.

4. Клуб 1976 йилдан 1984 йилгача ва 1990-1991 йиллар давомида Собиқ Иттифоқнинг иккинчи лигасида ўйнаган.

5. 1991 йили Нукус клуби Собиқ Иттифоқнинг Иккинчи лигаси 9-ҳудудида 11-ўринни эгаллаган. Бу клубнинг Собиқ Иттифоқ давридаги энг яхши натижасидир.

6. 1993 йили "Орол" жамоаси Олий лигада 11-ўрин билан чемпионатни якунлаган. Бу клубнинг чемпионатдаги энг юқори натижасидир.

7. "Орол"нинг бугунги кундаги уй стадиони ҳисобланадиган "Турон" ўз бағрига 9300 мухлисни сиғдира олади.

8. Нукусликлар Олий лига доирасида "Пахтакор"га қарши ўз майдонларида кечган 5 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонишган.

9. Россиянинг "Кубань" жамоасини бир неча йил бошқарган машҳур мутахассис Владимир Александрович Бражников 1982-1983 йилларда Нукуснинг "Амударё" жамоасида бош мураббий бўлган.

10. Ўз вақтида "Пахтакор", "Нурафшон" ва "Нефтчи" каби жамоалар дарвозаларини қўриқлаб 2 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Денис Иванков фаолиятини 1990 йили "Орол"да бошлаган эди.

11. "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббий Равшан Ҳайдаров футболчилик фаолиятида 1988-1989 йиллар давомида Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси сафида 72 ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган.

12. Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Александр Лобанов 2011 йили Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси таркибида Биринчи лигада тўп сурган.

13. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб бўлган машҳур дарвозабон Бердах Алланиязов 1991-1994 ва 2000 йили нукусликлар шарафини Олий лигада ҳимоя қилган. Эслатиб ўтамиз, у терма жамоа таркибида 8 ўйин ўтказган.

14. Қорақалпоқ футболи фахри ҳисобланадиган Неъматулло Қутибаев "Орол" жамоаси сафида Собиқ Иттифоқ Иккинчи лигаси ва Ўзбекистон Олий лигаси ўйинларида 37 та гол урган.

15. Н.Қутибаев Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган қорақалпоғистонлик футболчи ҳисобланади. У терма жамоа либосида 14 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилган.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика