RU

Последние новости

12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  0 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  0 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  15 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  21

Қўқонда хотира турнири старт олди Новости

Қўқонда хотира турнири старт олди

Қўқон шаҳрида болалар футболига бўлган эътибор йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда.

Шаҳарда турли ёшдаги болалар ўртасида футбол турнирлари ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.

Бугун Қўқонда “9-май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан футбол академиялари, профессионал футбол клублари тасарруфидаги футбол мактаблари ҳамда спорт мактабларининг футбол бўлими тарбияланувчилари ўртасида , “Қўқон-1912” (Темирйўлчи) жамоасининг собиқ футболчиси ва ички ишлар ходими, марҳум Назаров Аброр Ўлмасович хотирасига бағишланган турнир старт олди. Мусобақада 2007-2010 йилларда туғилган болалардан иборат 6 жамоа иштирок этмоқда. “Қўқон-1912”, “Кимёгар” (Қўқон), “Дўстлик” (Тўрақўрғон), “Яйпан” (Яйпан), “Фаровон” (Марғилон) ҳамда “Парвоз”(Учкўприк) жамоалари 4 кун мобайнида ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Мусобақада ҳар бир жамоа иккитадан таркиб билан иштирок этишмоқда.

Бугун мусобақада дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

“Қўқон1912” – “Кимёгар” 3-0 (2007-2008 йиллар)
“Фаровон” – “Парвоз” 3-0 (2009-2010 йиллар)
“Парвоз” – “Фаровон” 1-0 (2007-2008 йиллар)
“Дўстлик” – “Қўқон-1912” 1-0 (2009-2010 йиллар)
“Қўқон-1912” – “Дўстлик” 4-0 (2007-2008 йиллар)
Учрашувлар Қўқон шаҳридаги “Маиший” коллежига қарашли стадионда бўлиб ўтмоқда.

Қуйида мусобақанинг дастлабки кунидан олинган суратларни томоша қилинг.


Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.
Суратлар муаллифи Комилжон Хамидов.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика