RU

Последние новости

17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  2 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда Новости

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда

Қўқон шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоцациясининг “Фахрийлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Водий жамоалари ўртасидаги минтақавий босқичда, Фарғона, Андижон ҳамда Қўқон шаҳарларининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишяпти.

Кеча мусобақанинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Майдонга Фарғона ҳамда Андижон жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда ўз таркибига яқин ўтмишдаги “Нефтчи” юлдузларини жамлаган Фарғоналиклар 5-1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Фарғоналиклар сафида барча голларни Анвар Бердиев киритган бўлса, Андижонликларнинг ягона жавоб голини Рахимжон Қодиров киритди.

Бундан бир неча дақиқалар олдин Қўқондаги “Марказий” стадионида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўзига хос вилоят “дерби”сида , Қўқон ҳамда Фарғона жамоалари ўзаро баҳслашдилар. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев, Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров, Камол Жўнашев каби барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилар майдонга тушишди. Қўқонликлар таркибида Маъмур Мансуров, Саид Шокиров, Фарход Мусажонов, Содир Элибоев, Акмал Ортиқов, Аваз Жўрабоев каби Қўқон футболининг ёрқин намоёндалари майдонда ҳаракат қилишди. Шиддатли курашларга бой тарзда ўтган ўйинда 0-0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Эртага мусобақадаги навбатдаги ўйин Қўқон ҳамда андижонлик фахрий футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.




Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика