RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  5 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  160 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея Новости

"Қўқон-1912"нинг кечаги машғулотидан галерея

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг 2 давра ўйинларига қизғин тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа аъзолар Дўрмон посёлкасидаги сўлим оромгоҳда яшаб, кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Мураббийлар штаби биринчи навбатда жисмоний тарёргарликка урғу беришмоқда. Машғулотларда  футболчиларга катта юклама берилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлишига қарамасдан барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишаётгани кўриниб турибди. Жамоа раҳбарияти футболчиларнинг яхши яшашлари, машғулотларда  ишлашлари ҳамда ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитларни мукаммал тарзда яратиб беришмоқда.  

Кечаги машғулотларда кичик жароҳати сабабли Санъат Шихов иштирок этмади. Шунингдек Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этяпти. Билолхон Тошмирзаев куннинг иккинчи ярмидаги машғлуотларда бош мураббийнинг рухсатига кўра қатнашмади. Қолган барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. 

Жамоа машғулотларига аввал хабар берганимиздек Шоҳназар Норбеков ҳамда Нигериялик легионер Лонгжи Сонг қўшилган. Шунингдек ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта ёш футболчиларимиз асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Жамоани Мўмин Мелиевдан бошқа ҳеч ким расман тарк этмади. 



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика