"Қўқон-1912" сафига Марко Милич қўшилди
17 фев 2018 17:35
Новости
"Қўқон-1912" сафига Марко Милич қўшилди
Тошкентда мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" мураббийлари селекция ишларини бир муддат ҳам тўхтатишгани йўқ.
Бугун жамоа таркибига Сербия давлатидан яна бир футболчи келиб қўшилди.
Сербиянинг “Бежания” клуби аъзоси бўлган Марко Милич бугун эрта тонгда Тошкентга етиб келди. Марко Милич бўйи 191 см бўлган марказий ҳимоячи саналади. У бугуннинг ўзида жамоа аъзолари билан танишиб, узоқ йўл босиб келишига қарамай, “Бунёдкор” стадионида бўлган машғулотларда иштирок этди.
Эртага "Қўқон-1912" Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади. Марко катта эҳтимол билан эртагалик учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Агар сербиялик ҳимоячининг ҳаракатлари мураббийларимизни қаноатлантирса у билан шартнома имзоланади.
Похожие новости
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии