RU

Последние новости

08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  2 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  12 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди Новости

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди

Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футбол клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган Григорий Викторович Айрапетов жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграм каналида эълон қилинди.

Григорий Викторович қўқонликлар билан хайрлашар экан ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

- Севимли Қўқон-1912 жамоамизни суперлигада олиб қололмаганлигим учун юрагимдаги доғ ва айбдорлик ҳисси билан жамоа билан хайрлашмокдаман

 Бугун энг қийин қарорларимдан бирини қабул қилдим. “Қўқон-1912” жамоасидаги деярли 7 ойлик фаолиятимни бугун тўхтатишга қарор қилдим. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Бу жамоага мени таклиф қилган инсонларга ажойиб имконият учун раҳмат  айтаман! Ушбу жамоадаги фаолиятим давомида келгусида менга асқотадиган жуда катта тажриба ва хулосаларга эга бўлдим.

 Хусусан, жамоадаги президент сифатидаги ишимдан тўғриси қониқмадим. Яъни қониқарли ишлай олмадим. Мендан кейинги раҳбарга жамоани янги босқичга олиб чиқиб, тез орада жамоани яна суперлигага қайтаришини, шунингдек, юқори даражада ишлашига тилакдошман!

 Кишининг хурсанд қиладиган нарса шуки, жамоадаги тўпланиб турган барча қарздорликлар бартараф этилди, шунингдек, “Марказий” стадион ёритгичлари учун 100 фоиз тўловлар амалга оширилган, ОФК талабларига жавоб берадиган янги дарвозалар олиб келинди.  Аллоҳ насиб қилса, хаммамиз учун кадрли бўлган севимли мухлисларимиз 2023 йилдаги мусобақа ўйинларини жонажон Қўқон шаҳримиздаги ўз стадионимизда бевосита кузатиб боришлари мумкин бўлганидан мамнунман.

Жамоамизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни кириб келган янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурсин. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. 

 «Қўқон-1912» жамоасида бирга ишлаган барчага, мураббийлар, футболчилар, жамоада ишлаган хар бир ходимга самимият ва илиқ муносабат учун катта раҳмат айтаман! 

Бизга оғир дамларда ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага  раҳмат!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! -деди Григорий Викторович

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика