RU

Последние новости

10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   1 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  6 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди Новости

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди

Теги :  Қўқон-1912
Бугун "Қўқон-1912"нинг биринчи йиғини якунига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур йиғинда кўплаб футболчилар иштирок этишди.

Бугун йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушишди. “Марказий” стадионда кучли ёмғир остида бўлиб ўтган учрашувда “Яшиллар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голни 63-дақиқада Маъруф Зокиржонов пенальтидан киритди.

Биринчи йиғинда жамоамиз сафида бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришганини таъкидлаш жоиз. Ўтган мавсумни “Норин” сафида ўтказган дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ўтган мавсум кашфиётларидан бири – “Пахтакор” сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган Андрей Сидоров ҳам жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Биринчи йиғинда жароҳат сабаб, Отабек Ҳайдаров, Иброҳим Раҳимовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Отабек Зокировда ҳам кичик жароҳат бор. Жамоамиз сардори – Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар мураббийлар штабида иш бошлашди.


Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (яшиллар) – “Қўқон-1912” (қизиллар) – 1:0 (0:0)

Ҳакам
: Қаҳрамон Собиров.

Гол: Маъруф Зокиржонов – 63 (пен).

“Яшиллар”
: Никита Рибкин (Руслан Матниязов, Ислом Абдуллаев), Исмоил Охунжонов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Абдуллох Олимов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дониёр Иномов, Достон Мелиқўзиев, Муҳиддин Мамасолиев, Андрей Сидоров.

“Қизиллар”: Азиз Ашуров (Муҳриддин Аҳмедов), Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Шохрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Абдуқаҳҳор Ўктамов).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика