RU

Последние новости

19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  0 18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  20 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  7 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимизнинг иккинчи ғалабаси Новости

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимизнинг иккинчи ғалабаси

Ёшлар лигасининг 3-турида "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилди.

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. 5-дақиқада меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан кейин Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 10-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини ишғол этганди. Аммо ҳакамлар футболчимизни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

23-дақиқада  икинчи голни уришга яқинлашгандик. Аммо сўнгги паллада Никита Шквирин маҳорат кўрсатди.

26-дақиқада Ойбек Рустамовнинг ўта кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайинчилик билан қайтариб қолди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида интиҳо топди.

Иккинчи таймни меҳмонлар бироз фаол тарзда бошлашди. Навоийликлар тайм бошида катта куч билан ҳужумга ташланишди. Аммо ҳар сафар уларга омад етишмади.

62-дақиқада Бахтиёр Абдубаннонов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Тўп бироз ноаниқ кўриниш олди. 65-дақиқада Абдубаннонов ниятига етди. 8-рақамли футболчимиз меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

73-дақиқа вакилларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Сўнгги паллада Аброр Раҳмоновга аниқлик етишмади. Унинг зарбасини “Қизилқум” посбони ушлаб олди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил этганига қарамай, учрашув якунига қадар 2:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи ғалабани қўлга киритишди.

3-турдан кейин Муҳсин Низомиддинов шогирдларининг очколари сони еттитага етди.

 

Ёшлар лигаси

3-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар:
Шавкат  Насибуллаев, Равшан Копадзе, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Голлар: Аброр Раҳмонов-5, Бахтиёр Абдубаннонов-65.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов (17. Иброҳим Усмонов-83), 10. Аброр Раҳмонов (26. Рамзбек Исақов-84), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (11. Иброҳим Мухторов-86), 22. Достон Мелиқўзиев (4. Маъмур Раҳимов-88), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Руслан Мелезиддинов (70. Мўмин Содиқжонов-89), 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов (19. Иброҳим Аҳмаджонов-85).

Захира:
13. Никита Рибкин.

“Қизилқум”
: 1. Никита Шквирин, 8. Сардор Жаҳонов, 9. Орзу Раззоқов, 11. Бобур Мамиров (75. Эсожон Фозилов-68), 17. Мустафо Раҳматов, 18. Самандар Шодмонов (14. Андрей Деркач-63), 25. Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 84. Виктор Григорьев, 86. Рамис Бегишев, 99. Бобур Искандаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика