RU

Последние новости

20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  51 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  35 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз! Новости

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз!

Бугун "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович 47 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.


ҚЎҚОН ФАХРИ

Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади. Қўқонликлар фахри бўлган Нўъмон Ҳасанов ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган мутахассислардан бири саналади.

Нўъмон Нурматович футболчилик фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси чинакам кашфиёт бўлди. Бунда албатта бош мураббиймизнинг ҳиссаси беқиёс.

Янги мавсум бошланиши арафасида 47 ёшни қарши олаётган мутахассис оқилона селекция ишларини олиб боргани натижасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилишди.

Бу эса бошланажак суперлига баҳсларида ҳам жамоамиз мухлислар кутган натижаларини кўрсата олишига замин яратади. Жамоамизнинг ғалабали онлари ҳали олдинда.

Яна бир бор туғилган кун муборак, ҳурматли Нўъмон Нурматович!, - деб ёзади "Қўқон-1912" клуби расмий сайти.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика