RU

Последние новости

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  8 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  2 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  18 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди Новости

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоасининг янги бош мураббийи Муроджон Исмоиловни таништириш маросими ўтказилди.

Унда жамоамизнинг айрим футболчилари ва мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўзга чиқиб, янги бош мураббийни таништиришди ва жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Мана қарийиб бир ойдан бери “Қўқон-1912” жамоасига ким бош мураббий бўлиши борасидаги савол кундаланг турганди. Ниҳоят, икки кун олдин бу масалага ойдинлик киритилди. Жамоамизга Муроджон Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлаймиз. 28 декабрь куни катта тадбир ўтказиш режалаштирилган. Айнан шу куни кўп саволларга жавоб топилади.


Шундан кейин сўз навбати клубнинг янги бош мурабббийи Муроджон Исмоиловга берилди.

“Қўқон-1912” жамоасидан тушган таклиф мен учун янги чақириқ бўлди. Қўқон футболи буюк тарихига эга. Бу ердаги футболга бўлган муносабат ҳам бошқача. Клуб раҳбарлари, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз", деди мураббий.

Мухлислардан бирининг “жамоага янги футболчилар таклиф этиладими?” деган саволга Мурод Музаффарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Албатта ҳар бир мураббийининг ўз қараши бор. Аввало жамоада ўйнаган футболчилар билан гаплашиб кўрамиз. Кейин қайси чизиқларни кучайтириш лозим бўлса, ўша чизиқларга янги футболчиларни таклиф этамиз. Кўз остимга олиб қўйган футболчилар ҳам бор. Лекин улар борасида ҳозир бир нарса дея олмайман".

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика