“Қўқон-1912” мураббийлар штабида ўзгариш бор
15 янв 2022 15:09
Новости
“Қўқон-1912” мураббийлар штабида ўзгариш бор
Янги мавсумга тайёргарлик босқичини Тошкенга кўчирган “Қўқон-1912”да ўзгаришлар бор.
Хусусан, узоқ йиллар давомида жамоа дарвозасини қўриқлаган ва кейинчалик посбонлар мураббийига айланган Андрей Бакланов “Қўқон-1912” билан хайрлашди. Олинган маълумотларга кўра, Бакланов эндиликда фаолиятини “Турон” мураббийлар штабида давом эттиришга қарор қилган.
“Шунқорлар” устози Бахтиёр Ашурматов дарвозабонлар билан ишлаш учун Ҳислат Чилматовни таклиф этди. Бу бежиз эмас, албатта, чунки илгари Ҳислат Чилматов “Гулистон”, “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоаларида айнан Ашурматовга яқиндан ёрдам берганди.

Чилматов (ўнгдан биринчи)
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии