RU

Последние новости

14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  1 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  22 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  6 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  30 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда Новости

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Рақамлар тилга кирганда

Теги :  Қўқон-1912
Қўқонлик футбол мухлислари учун мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз.

Бу гал чемпионат давомида қайд этилган натижалар, қизиқарли фактлар хусусида сўз юритамиз.


Энг кўп қайд этилган ҳисоб

2017 йилги чемпионат давомида жамоамиз иштирокидаги ўйинларда 12 хил ҳисоб қайд этилган. Вакилларимизнинг еттита ўйини 2:1 ҳисобида якунланган. Учта баҳсда шу ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак, тўртта беллашувда рақибларга имконият бой берилган.

Бешта учрашувимиз 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Тўртта учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Қолган натижалар қуйидагича: 1:0, 3:2, 0:0, 3:1, 2:0 икки мартадан, 4:2, 4:1, 5:2, 2:2 ҳисоблари бир мартдан қайд этилган.
 
Голсиз ўйин

Мавсум давомида вакилларимиз олтита ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, Бу баҳсларнинг иккитасида ҳисоб очилмади. Қолган 24 та учрашувларда футболчиларимиз гол уришни уддалашди.

Ўз навбатида олтита ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганмиз.


Хет-трик ва дубллар

Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Бундан ташқари, жамоамиз тўпурари “Шўртан” билан Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритган.

Носир Отақўзиев ҳам ушбу мавсумда бир марта дублга эришди. Жамоамиз сардори “Нефтчи” дарвозасини бир ўйинда икки бор аниқ нишонга олган.


Пенальтилар

Якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига беш марта пенальтидан тўп киритишди. Барча пенальтиларни Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган. Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”га қарши ўтказилган ҳар икки учрашувда ҳам пенальтидан гол урган.


Сериялар

Жамоамиз биринчи даврада қаторасига 11 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Бундан ташқари, қаторасига 14 та учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритилди. Биринчи даврада футболчиларимиз сафардаги ўйинларнинг бештасида (кетма-кет бешта ўйин) мағлубиятга учрашмаган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика