RU

Последние новости

00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  8 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  73 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1

“Қўқон-1912” машғулотларга киришди Новости

“Қўқон-1912” машғулотларга киришди

Теги :  Қўқон-1912
Ғузордаги учрашувдан кейин футболчиларимизга кичик таътил берилганди.

Ўша таътил якунланиб, машғулотлар бошланди. Кеча соат 16:00да “Қўқон-1912” аъзолари “Марказий” ўйингоҳда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.

Туғилган кун

Кеча жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси – Қувондиқ Рўзиев туғилган кунини нишонлади. Машғулотдан олдин клуб аъзолари ушбу футболчимизни таваллуд айёми билан табриклашди.

Бугундан бошлаб…

Кечаги машғулот бир ярим соат давом этди. Бугундан эътиборан Рустам Абдуллаев шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Чемпионат баҳслари якунига етган сари қўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қиммати ошиб бораверади. Буни яхши англаган вакилларимиз машғулотларга зўр беришмоқда.

Жаҳоратлар

Жамоамиз Ғузор шаҳрига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг жароҳат олгани туфайли катта йўқотиш билан борганидан хабарингиз бор. Лекин шундай бўлса-да, бир очко қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ.

Бугунги кунга келиб, жароҳатланган ўйинчиларнинг аксарияти сафга қайтган. Фақат кечаги машғулотда Баҳодир Акрамов ва Фурқат Ҳасанбоевлар якка ҳолда шуғулланишди.

Назорат учрашуви

Олий лигада юзага келган кичик танаффусда ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик мақсадида мураббийлар штаби назорат учрашувини ўтказишга қарор қилган. Айни дамда спарринг рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу учрашув 9 октябрь кунига режалаштирилган. Рақиб ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика