RU

Последние новости

07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  1 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  23 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  3 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  2 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  1 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0

“Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди Новости

“Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Теги :  Қўқон-1912
Кеча клуб қароргоҳида “Қўқон-1912” клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда клуб раҳбарлари , мураббийлар ва барча футболчилар иштирок этишди. Йиғилиш кун тартибидан 2016 йил 30 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлган йиғилиш якунлари ва жамоа ўйинларини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан клуб вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўз олиб, жумладан шундай деди:

– 2016 йилги футбол мавсумига тайёргарлик, клуб бошлиқлари ва мураббийлар штаби томонидан тайёрлаб берилган режа асосида олиб борилди. Селекция ишлари ҳам мураббийлар штаби томонидан таклиф этилган футболчилар билан, футболчилар талаб қилган шароитлар асосида олиб борилди. Бугунги кунда клубда яшаш шароитлари, овқатланиш, витаминлар билан таъминлаш борасида барча шароитлар яратилди. Футболчи ва мураббийлар ойлик маошлари ўз вақтида бериб келинмоқда.  Бунга жавобан эса сизларда фидоийлик кўринмаяпти. Вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев айтишганидек,  Қўқон шаҳри ва ҳалқи учун фидоийлик етишмаяпти. Айрим футболчилар клуб билан шартнома имзоладим энди маошимни олиб юраверман деб хом хаёлга боришмоқда, шекилли. Биз ишонган айрим футболчилар ўз даражаларида ўйин кўрсата олишмаяпти.

Айтишим мумкинки,  1-давра сўнггида жамоа 10-ўриндан пастда бўладиган бўлса, 2-даврадан барчангиз билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқамиз. Ойлик маошлар қисқартирилади.  Тиббиёт ходимлари иши ҳам қониқарсиз. Барча дори-дармон ва витаминлар етказиб бериляпти, лекин жароҳат олиб сафдан чиққанлар кўп бўлмоқда.

Ёшлар жамоамизда ёши катта футболчилар эмас, ёшлар ўйнаши керак эмасми ? Биз Қўқон футболининг келажаги учун ёш футболчиларни тарбиялашимиз керак.

Ҳурматли мураббий, футболчи ва ходимлар.  Қўқон футболини қайтадан ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўлидаги олиб борилган меҳнатимизни қадрига етишингиз керак.

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов сўз олиб қуйидагиларни баён қилди:

– Бугунгача таркибимиздаги  деярли барча футболчиларга имконият бердик. Лекин кўпчилигингиз ўзингизга билдирилган ошончни оқламаяпсиз. Йил бошида менда бошқа жойда ишлаш вариантлари ҳам бор эди. Лекин мен сизлар билан ишлашни танладим. Шу кунгача қайси жамоада ишлаган бўлсам менга ишонган раҳбарларни уялтирмасликка ҳаракат қилганман. Қўқон футболини неча йилдан бери билсам, ҳали ҳеч қачон бу ерга келган жамоа осон ғалаба қозониб кетмаган. Нимага энди бизни давримизда шундай бўлиши керак? Мураббий бир ўзи ҳеч нарса қила олмайди.  Биз аҳил бўлсак, биргалашиб харкат қилсак,  Қўқон ҳалқини албатта хурсанд қила оламиз. Қачонки, Қўқондан кетсак, ҳам яхши ном билан кетайлик. Қўқон ҳалқи келажакда бизни яхши таассуротлар билан эсласин. Ўйлайманки, бугунги гаплардан барчангиз тўғри хулоса чиқарасиз ва Қўқон шаҳри шаъни учун жонингизни бериб ўйнайсиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш қарор қабул қилди:

1.   Клуб бошлиғи, спорт директори Шуҳрат Мўминов огоҳлантирилиб, мураббий, футболчи ва клуб ходимлари билан хамкорликда иш олиб бориш ҳамда тиббиёт хизмати ишини тартибга солиш вазифаси юклатилсин.
2.   Клуб бош мураббийи Мурод Исмоиловга ишдаги камчиликлари кўрсатиб ўтилсин, клубга фойдаси тегмаётган футболчилар ҳақида далолатнома ёзиб бериб, клубдан четлатиш масаласи ҳал қилинсин.
3.   Клуб бошлиғи Ш.Мўминов, бош мураббий М. Исмоиловга мураббийлар штаби ишини қайтадан кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин. Катта мураббий М. Низомиддинов ёшлар жамоасига ўтказилсин.
4.   Ўринбосарлар таркиби мураббийи М.Абдувалиевга 2016 йил 1 июлгача имконият бериб, жамоага ёш иқтидорли футболчиларни жалб этиш вазифаси юклатилсин.
5.   Футболчилар Нодир Қўзибоев ва Азизхон Ибрагимовлар билан тузилган шартномалар , клуб бошлиғи ва бош мураббий далолатномасига асосан 1 май кунидан бекор қилинсин.
6.   Футболчилар Навруз Алимов, Маъруф Зокиржонов, Носир Отақўзиев, Андрей Бакланов, Азиз Тўхтабоев, Ғайрат Хасанов ва Ориф Мамажоновларга 2016 йил 1 июлигача синов муддати билан имконият бериб, ўз ишларида ўзгариш қилмасалар клубдан четлатиш ҳақида огоҳлантирилсин.
7.   Жамоа 1-даврани 10-ўриндан паст натижа билан якунласа, барча футболчилар билан тузилган шартномалар қайта кўриб чиқилиб, ойлик маошлари ва кўтарма пуллари 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
8.   Клуб бошлиғи Ш.Мўминов, бош мураббий М.Исмоилов ва селекция ишлари бўйича мураббий М.Умаровга биринчи давра якуни бўйича талабга жавоб бермаётган футболчилар ўрнига бошқа етук футболчиларни топиб жамоага таклиф қилиш вазифаси юклатилсин.
9.   Ушбу қарор назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: Б. Толипов

Йиғилиш котиби: А. Мамадалиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика