RU

Последние новости

01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  6 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  3 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  17 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  31

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда Новости

"Қўқон-1912" йиғинида бир қатор ёшлар кўрикда

Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган "Қўқон-1912" иккинчи босқич ўйинларига астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Тоҳир Кападзе бошқарувидаги жамоа айни пайтда Ғазалкентда йиғин ўтказмоқда. Улар машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик ўйинларида ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан Ғазалкентда жамоа дастлаб, иккинчи лига иштирокчи бўлган жамоа билан куч синашжи ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса олий лига вакили "Гулистон" билан ҳам синов-назорат баҳси ташкил этилди. Унда қўқонликлар рақибига 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг ушбу ўйиндаги икки голига Азиз Тўхтабоев муаллифлик қилди.

Шунингдек, бу жамоа "Оқтепа" билан ҳам куч синашди ва катта устунликка эришган холда, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда "Қўқон-1912"нинг голларига Раҳматулло Мелибоев (2та), Искандар Алимбоев (2та), Абдуллажон Мирзаев ҳамда Омон Абдуғаниев муаллифлик қилишди.

Бугун жамоа яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу сафарги рақиб "Пахтакор-2". Мазкур учрашув Қибрайда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
"Қўқон-1912" эртага Тошкент йиғини мобайнидаги сўнгги синов-назорат баҳсини ташкил этади. Яъни эртага жамоа "НБУ-Осиё" билан куч синашади. Ўйин банкирларнинг уч стадионида бўлиб ўтади.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, мураббийлар штаби ҳозирча ҳеч қайси футболчига расман жавоб бермаган. Лекин шундай бўлсада, яқин кунларда айрим ўйинчилар билан хайрлашилади.

Жамоа сафига янги келиб қўшилганларнинг энг сўнггиси деб эса, Бобурбек Йўлдошев, Нодирхон Камолов ("Гулистон"), Абдуллажон Мирзаев, Жўрабек Ёқубов ("Янгиер"), Имомали Турсунов ва Оқилбек Мўминовни айтиш мумкин.

Бундан олдин эса, Нодир Қўзибоев, Давлатбек Ёрбеков, Андрей Бакланов, Хуршид Узоқбоев,  ва Муҳсин Низомиддинов жамоа йиғинига келиб қўшилганди.
"Нефтчи"нинг иқтидорли ҳужумчиси Отабек Зокиров ҳам яқин кунларда "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилиши эхтимоли бор.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика