RU

Последние новости

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

"Қўқон-1912": Ҳамкорлик янги поғонага кўтарилмоқда Новости

"Қўқон-1912": Ҳамкорлик янги поғонага кўтарилмоқда

Теги :  Қўқон-1912EVO+
“Қўқон-1912” жамоаси олий лигага қайтганидан сўнг “EVO+” интернет-провайдер компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жамоамизнинг титул ҳомийси бўлган компания вакиллари Қўқон шаҳрига ташриф буюрдилар.

“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким ,маркетинг бўлими раҳбари Зафар  Салмонов  ҳамда компаниянинг Қўқон шаҳридаги вакили Азизхон Халиқовлар  жамоамиз вакиллари билан учрашишни мақсад қилган эдилар. Меҳмонлар билан “Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев учрашди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини изҳор этишди.

“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким “Қўқон-1912”  футбол клуби билан ҳамкорликдан ҳар икки томон манфаат кўраётганлигини , компания ушбу ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини изҳор қилди. Ҳар икки томон вакиллари ҳамкорликнинг истиқболдаги режаларини белгилаб олдилар.

Шунингдек компания вакиллари “Қўқон-1912” жамоасининг мухлислар клуби сардори Илҳомжон Қундузов билан ҳам суҳбатлашдилар. Улар футбол мухлислар учун эканлигини , компания мухлислар жамоасини ҳам қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини изҳор қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар жамоамизнинг машғулотларини кузатиш учун “Марказий” стадионига ташриф буюрдилар. Машғулотлар якунлангач “EVO” вакиллари футболчиларимиз билан суҳбатлашиб , жамоанинг ҳар бир ўйинларини кузатиб бораётганларини ҳамда кўрсатилаётган натижалардан мамун эканликларини айтиб ўтишди. Меҳмонларимиз футболчиларимизга бўлажак учрашувларда омад тилаб , жамоанинг совриндорлар сафидан ўрин олишига тилак билдирдилар.

Биз ҳам ўз навбатида  “EVO+” интернет-провайдер компаниясига ўзаро ҳамкорлик учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз . Компаниянинг келгусидаги фаолиятида зафарлар ёр бўлишини тилаймиз !


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика