RU

Последние новости

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

"Қизилқум": Ёшларимиздан яна бир ишончли ғалаба Новости

"Қизилқум": Ёшларимиздан яна бир ишончли ғалаба

Ёшлар лигасининг охирги турида Андижондан ишончли ғалаба билан қайтган “Қизилқум” ёшлари навбатдаги учрашувни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишди.

Гарчи, “Олмалиқ” ёшлари таркибида тажрибали Зоҳир Пиримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Азамат Исроилов сингари тажрибали футболчилар майдонга тушганига қарамай, Обид Худоёров шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Дастлаб биринчи бўлимда Севдиёр Ҳамроқулов меҳмонлар дарвозасини ишғол этган бўлса, танаффусдан сўнг мезбонлар яна икки бор “Олмалиқ” посбонини чиройли тарзда доғда қолдиришди. Аввалига 46-дақиқада Баҳром Нарзуллаев ўртадаги фарқни оширди — 2:0.  78-дақиқада Маъруф Тиллаев “Қизилқум” ёшларининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Кўпчилик мезбонларнинг йирик ғалабасини тахмин қилаётган бир паллада олмалиқликлар ўртадаги фарқни қисқартиришнинг уддасидан чиқдилар. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Анвар Сапаров “Олмалиқ”нинг ягона голини мезбонлар дарвозасига киритди — 3:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

22-тур, 18 сентябрь (жума)

“Қизилқум” (Навоий) — “Олмалиқ” (Олмалиқ) — 3:1 (1:0)

Кармана шаҳри. “Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадиони. 149 томошабин.

Ҳакамлар:
Комилжон Расулов (Қарши) — 8,6, Леонид Закутилин — 8,4, Евгений Закутилин — 8,4, Олимжон Абдуҳалимов (барчаси — Навоий) — 9.

Назоратчи: Игорь Мустафин (Тошкент).

Голлар: Севдиёр Ҳамроқулов (19), Баҳром Нарзуллаев (46), Маъруф Тиллаев (78), Анвар Сапаров (90+3).

“Қизилқум”: 12. Дилшод Ҳамроев (50. Шахзод Асатов, 73), 3. Жамҳурбек Абдужалилов (27. Руслан Искандаров, 58), 4. Виктор Григорьев (5. Ҳусниддин Фазлиддинов, 31), 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 9. Бобур Мамиров (17. Сардор Пўлатов, 79), 13. Баҳром Нарзуллаев (2. Маъруф Тиллаев, 55), 16. Сардор Жаҳонов, 20. Саиджон Ҳайитов, 21. Бобуржон Ўроқов, 25. Нуриддин Раҳматуллаев, 29. Руслан Санаев.

“Олмалиқ”: 30. Максим Криушев (с), 3. Азамат Исроилов, 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Муҳаммад Исаев, 8. Жаҳонгир Абдумўминов (9. Қадамбой Нурметов, 46, 19. Анвар Сапаров, 62) 10. Абдумалик Тошпўлатов, 11. Зоҳир Примов (13. Фарҳод Имомов, 46), 12. Абдуазиз Жўрабоев (20. Мурод Ахатов. 79), 14. Дониёр Набиев, 15. Азизбек Суюнов, 17. Миржалол Мирюсупов (7. Дадахон Юсупов, 75).

Огоҳлантиришлар: Виктор Григорьев (17), Жаҳонгир Абдумўминов (45+1), Жамҳурбек Абдужалилов (55),  Ҳусниддин Фазлиддинов (57), Руслан Санаев (57), Севдиёр Ҳамроқулов (67), Сардор Жаҳонов (89).

Четлатиш: Севдиёр Ҳамроқулов (иккинчи сариқ карточка, 68).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика