RU

Последние новости

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  2 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди Новости

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди

Ёшлар лигаси бешинчи тур доирасида “Қизилқум” жамоаси “Пахтакор” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Бунгача фақат дастлабки турда “Машъал” вакилларини мағлубиятга учратган Обид Худоёров шогирдлари бу гал ҳам майдондан бош эгиб чиқиб кетдилар. Учрашувнинг дебютидаёқ ёш пахтакрчилар ҳисобни очди. Шундан сўнг, навоийликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратди. Қарши ҳужум тактикасидан унумли фойдаланган меҳмонлар 36-дақиқада Акобир Тўраевнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобдаги фарқни иккитага етказди — 0:2.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида фаолроқ ўйин намойиш этган Руслан Искандаров ҳисобни қисқартирди — 1:2.

Танаффусдан кейин мезбонлар катта ташаббусга эга бўлдилар. Аммо юзага келган хавфли вазиятларни голга айлантиришга уларда аниқлик ва омад етишмади. Аксинча, 67-дақиқада Акобир Тўраев иккинчи бор мезбонлар посбонини ранжитиб, ўз жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади — 1:3.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Темур Толипов пенальтидан тўп киритиб, “Пахтакор” ёшларининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

5-тур, 14 апрель (пайшанба)

“Қизилқум” (Навоий) — “Пахтакор” (Тошкент) — 1:4(1:2)

Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони.512 томошабин

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Нодиржон Болтаев, Амал Султонов, Леонид Закутилин (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз).

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин (88. Рустам Ражабов, 63), 3. Саиджон Ҳайитов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 15. Хуршид Ҳасанов, 28. Сардор Жаҳонов (2. Сардор Облоқулов, 78), 32. Элиёржон Акбаров (47. Собир Усмонхўжаев, 46), 34. Ҳусниддин Фазлиддинов (61. Феруз Норов, 75), 35. Фазлиддин Абдувалиев (13. Аббос Рустамов, 23), 45. Нодиржон Камолов (29. Орзу Раззоқов, 68), 71. Ғайрат Жумаев (19. Руслан Искандаров, 40).

 “ПАХТАКОР”: 33. Умиджон Ҳамроев, 2. Хушнудбек Авилов (5. Бекзод Мирзамуродов, 76), 4. Иброҳим Абдуллаев, 6. Аббос Отахонов, 7. Акобир Тўраев (36. Савелий Абрамов, 69), 8. Ислом Каримов (21. Беҳрўз Саъдуллоев, 55), 10. Суҳроб Нуруллаев (15. Равшан Хурсанов, 46), 19. Темур Толипов, 26. Ҳожиакбар Алижонов (23. Дониёр Ҳошимов, 49), 34. Нодирбек Йўлдошев (22. Шоҳжаҳон Нишонов,), 38. Жавоҳир Сиддиқов.

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов (2), Акобир Тўраев (36), Руслан Искандаров (45+1), Акобир Тўраев (67), Темур Толипов (90+3-пен.).

Огоҳлантиришлар: Темур Толипов (13), Миржалол Қосимов (48), Нодирбек Йўлдошев (57), Жавоҳир Сиддиқов (60), Дониёр Ҳошимов (86), Саиджон Ҳайитов (90+2).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика