RU

Последние новости

21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  38 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  11 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  4

"Қизилқум": “Ёшлар” спорт мажмуи футбол майдони тайёр Новости

"Қизилқум": “Ёшлар” спорт мажмуи футбол майдони тайёр

Бугун сифатли майдон футболнинг ажралмас бир бўлаги саналади.

Гарчи, кейинги пайтларда айрим ўлкаларда сунъий яшил майдонлар барпо этилиб, ҳатто халқаро учрашувлар ўтказилаётган бўлса-да, ҳеч бир нарса табиий чим ўрнини боса олмайди.

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийдаги кўркам ва замонавий “Ёшлар” спорт мажмуасида мухлисларбоп ва чиройли ўйинлар ташкил этиш йўлида хайрли ишга қўл урилган эди. Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан мазкур спорт мажмуаси футбол майдони чимини алмаштириш ва сифатини яхшилаш юмушлари июль ойида бошлаб юборилганди.

Режага кўра, маҳаллий хомийлар кўмагида уч ойда давомида кенг кўламли бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишни амалга ошириш кореялик мутахассислар зиммасига юклатилди. Пойтахтимизда “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионлари учун яшил майдон барпо этиб берган ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси мутахассислари футбол майдонини тўлиқ қайта реконструкция қилиб,  майсани футбол ўйнаш учун тайёр ҳолатга келтирдилар.

— Бугун Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда миллионлар ўйинини — футболни янада ривожлантириш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти, — дейди “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов.  — Бундан кўзланган бош мақсад — соғлом авлодни тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, юртимиз довруғини дунёга ёйишдир. Бу каби ғамхўрлик ва эътибор эса жойларда мутахассисларни янада кўпроқ изланиш, ишлашга ундаши табиий. Мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби бугун Навоийда ҳам футбол оммавийлигини оширишга алоҳида аҳамият бериляпти. Вилоят ҳокимлиги томонидан футболни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида талайгина ишлар олиб борила.тганлиги эътиборлидир. Вилоят футбол федерацияси келгусида олдимизга Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантиришни мақсад қилиб қўйган. Стадионда нафақат яшил майдон учрашувлар учун шай ҳолатга келтирилди. Балки унинг сифатини юқори ҳолатда сақлаш учун хориждан майдонга ишлов берувчи махсус анжом ва техникалар келтирилди. Германиядан махсус буюртма асосида халқаро талабларга жавоб берувчи дарвозалар олиб келинди ва улар учрашувлардан олдин майдонга ўрнатилади. Келгусида “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионидаги таблони ҳам замонавий рақамли таблога алмаштиришни мўлжаллаяпмиз.

— Келгусида шу ишлар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. “Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантириш, иқтидорли ёшларни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилади. Бу борада аниқ дастурлар ишлаб чиқилди. Ҳозирда Нодиржон Болтаев раҳбарлик қилаётган футбол мактабидан умидимиз жуда катта.

— Муҳими, яқин йилларда нафақат мамлакат миллий чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган, балки ОФК тасарруфидаги йирик халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган жамоани шакллантиришни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун Навоийда барча шарт-шароит мавжуд, деб биламан.

— Гарчи, стадионимиз бугун ўйин ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилган бўлса-да, мутахассислар билан келишиб, унда уй учрашувларини янги мавсумдан уюштиришни режалаштирганмиз. Яшил майдонни юқори сифатини ушлаб қолиш ва уни кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика