"Қизилқум" таркибида шимолий македониялик марказий ҳужумчи пайдо бўлди
16 июл 2023 21:01
Новости
"Қизилқум" таркибида шимолий македониялик марказий ҳужумчи пайдо бўлди
"Пахтакор"га қарши назорат ўйинида ушбу ўйинчи майдонга тушди.
"Қизилқум" айни дамда "Пахтакор"га қарши назорат учрашувида ҳаракат қилмоқда. Навоийликлар таркибида эса янги ҳужумчи кўриниш берди. Шимолий македониялик марказий ҳужумчи Марко Симоновский "Пахтакор"га қарши назорат учрашувида майдонда ўйнамоқда.
Championat.asia маълумотларига кўра, ушбу футболчи катта эҳтимол билан иккинчи даврани "Қизилқум" сафида бошлайди.

Марко Симоновский марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади. Футболчи айни дамда 31 ёшда, бўйи эса 185 сантиметр. Футболчининг охирги клуби Косованинг "Дрита" жамоаси бўлган. Симоновский фаолияти давомида Қозоғистоннинг "Жетису" ва "Шахтёр" клубларида, Россиянинг "Амкар" жамоаларида фаолият олиб борган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии