“Қизилқум” сафига Латвия, Грузия ва Украинадан легионерлар келиши кутилмоқда
14 июл 2013 16:00
Новости
“Қизилқум” сафига Латвия, Грузия ва Украинадан легионерлар келиши кутилмоқда
Олий лиганинг биринчи даврасини муваффақиятсиз ўтказган Зарафшоннинг “Қизилқум” клуби иккинчи даврага эртадан тайёргарликни бошлайди.
Клуб матбуот хизматининг сайтимизга берган маълумотига кўра жамоа 15 июлдан Қизилтоғдаги базада йиғинни бошлайди. Ҳозирга қадар ҳеч қайси футболчи жамоани расман тарк этгани йўқ. Кўп нарсага эртадан бошланадиган йиғинда аниқ бўлади.
Берилган маълумотга кўра Рустам Забиров бошчилигидаги жамоага кўрикдан ўтиш учун Латвия, Грузия ва Украинадан легионерлар келиши кутилмоқда.
Нарзулла Сайдуллаев
Берилган маълумотга кўра Рустам Забиров бошчилигидаги жамоага кўрикдан ўтиш учун Латвия, Грузия ва Украинадан легионерлар келиши кутилмоқда.
Нарзулла Сайдуллаев
Комментарии